Бухоро вилоятидаги хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Россия Федерациясининг “Специализированный застройщик “Дом-59″”, “Концерн Титан-2” компаниялари вакиллари иштирокида қурилиш соҳасининг турли йўналишларида мавжуд бўш иш ўринлари бўйича танловлар ўтказилмоқда.
Қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловларда номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакиллари томонидан танлаб олинмоқда.
Источник: Агентство по внешней трудовой миграции