Э.Л. Войнич. Cўна

Войнич Э. Л. Cўна: роман/ Э. Войнич; [рус тилидан М. Исмоилий].- Тошкент: DAVR Press, 2012.- 351 с.

Войничнинг «Сўна» романида XIX аср воқеа-ҳодисалари акс эттирилган. Унда ёш бир йигитнинг изҳорсиз соф муҳаббати, руҳий азоблари, диний қарашларидаги иккиланишлар, ота ва ўғил ўртасидаги ҳам зиддиятли, ҳам меҳрга йўғрилган муносабатлар, дўстликка садоқат, ишончга хиёнат, кишининг ўз тили орқали бошига тушган кулфатлар ҳамда шу каби бир-биридан қизиқарли ҳаётий жараёнлар моҳирона тасвирланган, инсон ички дунёси, руҳий кечинмалари усталик билан ёритиб берилган.

Ўқувчи романни ўқиш давомида мусичага ҳам озор бермайдиган беғубор бир йигитнинг қандай қилиб совуққон, бошқалар устидан мазах қиладиган, ўтмишдаги хатоларни ҳеч тап тортмасдан киши бетига солиб виждон азобида
қийнайдиган шахсга айланиб қолганлиги ҳақида билиб олади.

Шунингдек, руҳонийнинг иффат аҳдидан севгиси устун келгани, бунинг натижасида дунёга келган суюкли фарзанди, эл-юрт олдидаги обрўси деб ундан воз кечгани, ҳатто икки маротаба ўғлининг ўлимига сабабчи бўлгани ҳақидаги таъсирчан лавҳалар китобхонни бефарқ қолдирмайди.

Китоб кенг омма учун мўлжалланган.

 

Закладка Постоянная ссылка.

Обсуждение закрыто.