Бальзак О. Горио Ота: роман/ Оноре Бальзак.- Тошкент: DAVR Press, 2010.- 339 с.
«Горио ота» романидаги воқеа Реставрация даврида бўлиб ўтади. Буржуазия дунёсининг қонунлари шафқатсиз. Бу жамиятда одамнинг қадр-қиммати қанча даромад келтиришига қараб белгиланади.
Горио ота капиталист бўлганда ҳамма унга хушомад қиларди, давлат, бойлик қўлдан кетиб, у майда буржуа даражасига тушиб қолгач, ҳамма уни унутади. Горио азоб-уқубатда ўлиб кетади, ҳатто қизлари ҳам оталарининг ўлимига келмайди. Ёзувчи «Горио ота» романида оиланинг барбод бўлишини, инсоннинг энг эзгу ҳис-туйғуларининг секин-аста емирилишини кўрсатади.