Шомуродов Исмаил. Мен ва қотил

Шомуродов, Исмаил. Мен ва қотил : детектив қиссалар / Исмаил Шомуродов. — Тошкент : DAVR Press, 2012. — 231 с.

Мазкур китобга муаллифнинг сара детектив қиссалари жамланган. Ўткир сюжетли ушбу асарлар ўқувчини сирли воқеалар, тилсимли ҳолатлар комига тортиб кетади. Асарлар қизиқарли тарзда ва ширали тил билан баён этилган. Ҳар бир қисса ўзига хос йўналишга эга. «Мен ва қотил»да асар сўнгигача ўқувчи қотил кимлигини билмайди, «Эски удум»да эса асар бошланишидаёқ ҳаммаси аён, фақат энди ўқувчини гумондор ва изқуварларнинг бир-бирини чалғитиш ва қидириш жараёни қизиқтиради, «Интиқом»да эса асар сўнгида ҳам «асл жиноятчи ким?» деган савол барибир ўқувчини безовта қилаверади. «Арвоҳ»да инсон руҳияти ва инс-жинсларнинг ўзаро муносабати, «Ўлим вақти»да эса қотилнинг устамонлиги, бунинг натижасида терговни нотўғри йўлга буриб юбориши баён этилган. Ёзувчи Исмоил Шомуродов бу асарларини ҳам ўз услубига содиқ ҳолда ёзган — энг оғир ҳолатларда ҳам енгил юмор ва кулгига ўрин топа билган. Қиссалар детектив жанр қоидаларига амал қилинган ҳолда, миллий руҳда битилган. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

Закладка Постоянная ссылка.

Обсуждение закрыто.