Ўткир Ҳошимов. Оқ булут, оппоқ булут

Ҳошимов У. Оқ булут, оппоқ булут: ҳикоялар, ҳажвий ҳикоялар, қисса/ Уткир Ҳошимов.- Тошкент: DAVR Press, 2010.- 223 с.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ ёзувчиси Саид Аҳмад бир вақтлар шундай деган эди: «Ўткирнинг бундан қирқ йил аввал ёзган асарларини бугун ўқисангиз бугун ёзилгандек…»

Устоз адибнинг бу баҳоси бежиз эмас. Элимизнинг ардоқли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов асарлари энг холис ва энг «бешафқат» икки ҳакам — Китобхон ва Вақт синовидан ёруғ юз билан ўтиб келмоқда. Чунки уларда Инсон қисмати тасвирланади. Заминида Ҳақиқат ётади…

Қўлингиздаги китобга адибнинг жиддий ва ҳажвий ҳикоялари, «Шамол эсаверади» қиссаси киритилган. Улар бугунги китобхонни ҳам ҳаяжонга солишига ишонамиз.

Закладка Постоянная ссылка.

Обсуждение закрыто.