ЯНГИ ҚАРОР: 1 МАЙДАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР КЎП БОРАДИГАН РОССИЯ ВА ҚОЗОҒИСТОН ҲУДУДЛАРИ ВА ШАҲАРЛАРИГА ЯНГИ ТЕМИР ЙЎЛ ЙЎНАЛИШЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Қарорда темир йўл ва авиатранспорти имкониятини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига шарҳ эълон қилинди.

Қарорда темир йўл ва авиатранспорти имкониятини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган, жумладан:

2018 йил 1 майгача – вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар кўп борадиган Россия ва Қозоғистон ҳудудлари ва шаҳарларига янги темир йўл йўналишлари жорий этиш;

2018 йил 1 июнгача – вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар томонидан талаб юқори бўлган йўналишларда янги йўловчи поездларни қўйиш ҳамда плацкарт ва умумий вагонлар сонини кўпайтириш, жумладан ушбу йўналишлардаги темир йўл поезди жўнашини ҳудудий темир йўл станцияларидан амалга ошириш;

2018 йил 1 июлгача – вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларни ташиш учун зарур бўлганда хорижий темир йўл компанияларнинг республика ҳудудига киришини, Ўзбекистон ҳудудий темир йўл боғланмаларидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси станцияларигача йўловчи ташишини назарда тутган ҳолда таъминлаш;

2018 йил 1 майгача – Вазирлар Маҳкамасига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳузурида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларни пасайтирилган тарифларда ташувчи, камбюджетли авиакомпания (лоукостер) ташкил этиш тўғрисида таклифларни киритиш назарда тутилган.

Источник информации: официальный сайт Министерства занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан

Закладка Постоянная ссылка.

Обсуждение закрыто.